Бекхэм Модричга 2 баробар кўп маош таклиф қилмоқда

АҚШнинг "Интер Майами” клуби ўз сафига "Реал" хавбеки Лука Модрични қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда Дэвид Бекхэмга тегишли ҳисобланган ушбу жамоа 34 ёшли хорватиялик футболчига ҳозирги маошидан икки баробар кўп маош тўлашга тайёр.

Таъкидлаш керакки, Модричнинг айни дамдаги йиллик маоши 15 млн еврони ташкил этади. Агар у МЛС клубига кўчиб ўтса, йилига 28 млн еврогача маош олиши мумкин.

Маълумот учун, Модрич жорий мавсум “Реал” сафида 23 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!