Бекхэм МЮ футболчиларининг хатти-ҳаракатларини қаттиқ танқид қилди

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" афсонаси Дэвид Бекхэм собиқ клубининг Осиёдаги мавсумолди турнеси давомида футболчиларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик билдирди. Англия терма жамоасининг собиқ сардорининг фикрига кўра, айрим футболчилар мухлисларга ва клуб рамзига етарли ҳурмат кўрсатмаяпти.

Tecno

Sky Sports маълумотига кўра, Малайзиядаги сафар ўйинлари чоғида бир нечта нохуш ҳолатлар юз берган. Жануби-Шарқий Осиё юлдузлари термасига қарши ўйинда (0:1) мағлубиятдан сўнг ҳужумчи Амад Диалло мухлисларга ноўрин имо-ишора кўрсатган. Яна бир футболчи — ярим ҳимоячи Алехандро Гарначо, гувоҳларнинг айтишича, уни камерага олишга уринган бир мухлисни итариб юборган.

"Клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда, лекин майдондан ташқаридаги воқеалар мени янада кўпроқ ранжитмоқда. Мен "Манчестер Юнайтед" футболчисига хос бўлмаган хатти-ҳаракатларни кўряпман. Биз бутун дунё бўйлаб мухлисларга ҳурмат билан муносабатда бўлардик. Ҳозир эса буни аксини кўряпмиз", — дея CBS Sports Бекхэмнинг сўзларини келтиради.

2024/25-йилги мавсум якунларига кўра, "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасида 15-ўринни эгаллади, Европа Лигаси финалида "Тоттенхэм"га 0:1 ҳисобида ютқазди ва келаси мавсум Еврокубокларда иштирок этмайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!