Бекхэм яна бир супер юлдузни жамоасига таклиф қилмоқда

Дэвид Бекхэмга тегишли ҳисобланган "Интер Майами" ўз сафига "Реал" ҳимоячиси Марселони ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда "The Sun".

Мадрид клуби бразилиялик футболчи билан хайрлашишга қарши эмас. Жорий мавсумда Марсело асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди. Зидан унинг ўрнига Мендини майдонга туширмоқда.

32 ёшли ҳимоячи жорий мавсум 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!