Бекхэмнинг ҳаётидаги энг оғир пайт қачон бўлган?

Британиялик қўшиқчи, актриса ва ишбилармон аёл Виктория Бекхэм турмуш ўртоғи, англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекхэм учун ҳаётнинг қайси даври энг қийин бўлганини айтиб берди.

“Ҳаётимиздаги энг оғир давр 1998 йилда Францияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан кейин бўлди. 22 ёшли йигит учун бундай танқидлар жуда қийин эди. Бу вазиятда, сиз чўкаётганингизни ҳам, сузаётганингизни ҳам билмайсиз, шунчаки ҳаммасини бошдан кечиришда давом этасиз. Аммо биз бирга қолдик, қолганлари эса тарихдир" - дея Виктория Бекхэм.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-1998 нинг 1/8 финалида Англия терма жамоаси Аргентина терма жамоаси билан тўқнаш келган. 47-дақиқада Бекхэм рақиб футболчиси билан тўқнашиб, уни тепди, натижада бунинг учун майдондан четлатилди. Англия терма жамоаси пенальтилар сериясида мағлуб бўлди ва уйига қайтди. Ўша эпизоддан сўнг инглиз журналистлари Дэвидни мағлубиятнинг асосий айбдорига айлантиришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!