Бекхэмнинг ярим миллион евролик эски машинаси сотувга қўйилди (ФОТО)

Англиялик футбол афсонаси Дэвид Бекхэмнинг собиқ автомобили Aston Martin Volante V8 Буюк Британияда сотувга қўйилди.

Бекхэм ушбу машинани 2018 йилда сотиб юборган эди. Автомобиль ҳозирда ажойиб ҳолатда. Унинг нархи 486 минг еврони ташкил этади.

45 ёшли Дэвид Бекхэм фаолияти давомида "Манчестер Юнайтед", "Престон", "Реал", "Лос-Анжелес Гэлакси", "Милан" ва ПСЖ клубларида тўп сурган. Англия терма жамоаси сафида эса 115 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)