Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" очко йўқотди (видео)

Ҳозиргина Беларусь Олий лигаси 25-туридан ўрин олган "Энергетик-БГУ" ҳамда "Ислочь" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. "Городской" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди — 1:1.

Мезбонлар сафида ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров учрашувни асосий таркибда бошлади ва 72-дақиқада захирага олинди. Яна бир юртдошимиз Ҳумоюнмирзо Иминов эса 46-дақиқада захирадан майдонга тушди. 

Бугунги дурангдан сўнг минскликлар ҳисобидаги очколар сони 35 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!