Беларусь чемпионати. Яхшибоев дубль қайд этди, "Шахтёр" яна пешқадам

Ҳозиргина Беларусь Олий лигаси 19-туридан ўрин олган "Шахтёр" ҳамда "Смолевичи" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда солигорскликлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев мезбонлар сафида учрашувни асосий таркибда бошлади ва жамоасининг икки ҳамда тўртинчи голларига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "кончилар" ҳисобидаги очколар сони 37 тага етди ва жамоа турнир жадвалида яна 1-ўринга кўтарилиб олди. 

Беларусь Олий лигаси. 19-тур

"Шахтёр" - "Смолевичи" 4:0 

Голлар: Антич (9), Яхшибоев (61, 70), Сзоке (69)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!