Беларусдаги халқаро турнир финалида 6 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади, финалда ўзбек дербиси ҳам бор

  • 21 февраль, 2020, 08:50
  • 0
  • Бокс

Кеча мусобақа доирасида ярим финал жанглари ташкил этилди. Баҳсларда қатнашган 7 нафар боксчимизнинг 6 нафари ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.

Бугун мусобақанинг финал жанглари ташкил этилади. Унда 6 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. Қайд этиш лозимки, -75 кг вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз - Нурислом Исмоилов ва Логин Петров ўзаро олтин медаль учун жанг қилишади.

Мусобақа финалида жанг қиладиган ўзбекистонлик боксчилар:

-52 кг: Файзулло Худойбердиев - Роман Литвинов (Украина)

-69 кг: Сирожиддин Хожакметов - Станивлав Шупилиаков (Беларусь)

-75 кг: Нурислом Исмоилов - Логин Петров

-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Никита Хрипко (Украина)

+91 кг: Жаҳонгир Зокиров - Даниил Мороз (Беларусь)

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!