Белбоғли курашчиларимиз BRIKS ўйинларида 8 та медални қўлга киритди

Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган BRIKS-2024 халқаро ўйинларининг бугунги дастуридан жой олган корэш беллашувларида ўзбекистонлик белбоғли курашчиларимиз олтита бронза ва иккита кумуш медални қўлга киритди. 
Бронза медаль: 
60 кг. Нодир Абдумаликов
75 кг. Нусрат Султонбоев
85 кг. Илҳом Машрабов
100 кг. Зайлобиддин Ортиқов
130 кг. Илёс Мирзамаҳматов
+130 кг. Хислат Пирматов. 
Кумуш медаль: 
65 кг. Дониёр Абдураҳмонов 
70 кг. Азизжон Аъзамжонов
Бугун 22 июнь куни полвонларимиз тўлиқ таркиб билан белбоғли кураш(борьба на поясах) бўйича мусобақада иштирок этади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!