Бельгия - Кот-д’Ивуар: Матнли трансляция

Халқаро ўртоқлик учрашувлари доирасидаги Бельгия - Кот-д’Ивуар учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида воқиф бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Шунингдек, африканлар таркибида Пепе ўз ўрнини Акпа-Акпрога бўшатиб берди.

  • 90'

    Кастань ўрнига Каямбе майдонга тушди.

  • 87'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кесси ҳисобни тенглаштирди. 

  • 86'

    Борновнинг қоидабузарлиги пенальти билан якунланди. 

  • 86'

    Борнов ҳам сариқ карточка ишлаб олишга улгурди.

  • 85'

    Кастань офсайдда қолиб кетди. Ҳужум тўхтатилди.

  • 82'

    Пепенинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 82'

    Корненинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегди.

  • 80'

    Пепенинг ғоят хавфли зарбасини бельгияликлар дарвозабони ушлаб қолди.

  • 77'

    Миньоле ва Ванхеус ўрнига Кромбрюгге ва Борнов майдонга тушди.

  • 73'

    Серей Дие ўрнига Майга ва Градель ўрнига Куаме майдонга ташланмоқда.

  • 69'

    Жароҳатланган Байи ўрнига Коссону майдонга тушди.

  • 68'

    Доку, Батшуайи ва Троссард майдонни тарк этмоқда. Ориги, Бентеке ҳамда Версарен улар ўрнида ҳаракат қилади.

  • 67'

    Байи тиббий ёрдам қабул қилмоқда.

  • 65'

    Градель жарима майдонига хавфли узатма амалга оширди. Миньоле ўз ўрнида.

  • 64'

    Дендонкер ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

  • 63'

    Салемакерс сариқ карточка билан жазоланди.

  • 62'

    Мехеле жарима майдони яқинида рақибига нисбатан қоидани бузди.

  • 58'

    Ивуарликлар тез-тез офсайдда қолиб кетмоқда. Бу гал Максвелл Корне.

  • 53'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Батшуайи ҳисобни очмоқда. Унинг ерлатиб берган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 52'

    Пепе офсайдда қолиб кетди.

  • 51'

    Граделнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 50'

    Корненинг жарима майдони ичига узатма амалга оширишига ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Ҳакам биринчи таймга вақт қўшиб бермади. Танаффус.

  • 40'

    Граделнинг олис масофадан берган зарбасини Миньоле қийинчиликсиз эгаллаб олди.

  • 36'

    Пепенинг дарвоза томон тезлик олишига офсайд йўл қўймади.

  • 32'

    Батшуайининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 30'

    Кесси ўз жарима майдони яқинида фол ишлатди. Бельгияликлар яхши вазиятдан жарима тўпи тепади.

  • 29'

    Салемакерс узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ.

  • 28'

    Максвелл Корне офсайдда қолиб кетди. Яхши имконият юзага келиши мумкин эди.

  • 22'

    Серей Дие сариқ карточка ишлаб олди.

  • 21'

    Градель жарима майдони ичида йиқилди. Аммо ҳакам барчаси жойида, деб ҳисобламоқда.

  • 17'

    Батшуайининг зарбасини ҳимоячилар қайтаришга эришди.

  • 14'

    Кастаннинг зарбаси йўлига ҳимоячи ғов бўлишга эришди.

  • 14'

    Тўп назорати 60-40. Мезбонлар фойдасига.

  • 9'

    Батшуайининг жарима майдони марказидан берган зарбасини дарвозабон ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.

  • 7'

    Жарима зарбасини Кесси қисқа пас билан ўйнади.

  • 6'

    Дастлабки ҳужум ва имконият ивуарликларда. Улар жарима зарбаси амалга оширади.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Бельгия ва Кот-Д'ивуар терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!