Бельгия - Швейцария: Матнли трансляция

ФИФА кунлари доирасидаги терма жамоалар йиғини мобайнида Европанинг бир қатор кучли терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишади. Бельгия ва Швейцария беллашувини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ортда қолиб кетмаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Тилеманснинг қўполлиги карточкага лойиқ деб топилмади. 

  • 84'

    Бельгия хотиржам ўйин ўтказмоқда. 

  • 81'

    Швейцария бурчак зарбасини яна муваффақиятсиз амалга оширди. 

  • 79'

    Шакири ҳужумда фол ишлатди.

  • 76'

    Батшуайининг узатмасини Мвого ушлаб олди. 

  • 74'

    Борнов ҳужумда фол ишлатди. 

  • 70'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фоке узатган тўпни Батшуайи дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 68'

    Швейцариянинг яна бир бурчак зарбаси ўтмади. 

  • 64'

    Швейцария бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 63'

    Фоке ариқ карточка ишлаб олди.

  • 60'

    Тилеманснинг узатмасини Мвого узоқлаштирди. 

  • 58'

    Вертонген ўрнида Делькруа ҳаракат қилади. 

  • 55'

    Шер қўполлик ишлатди. Ҳакам уни сўнгги қайта огоҳлантирди. 

  • 53'

    Варгаснинг узатмасини ҳимоячилар ўтказмади. 

  • 52'

    Варнаснинг гол уришига бир баҳя қолди. Аммо бироз омад ва тажриба етишмади. 

  • 50'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Миши Батшуайи ҳисобни тенглаштирди. Пастки чап бурчак моҳирлик билан ишғол қилинди. 

  • 46'

    Таймни жамоалар бир қатор ўзгаришлар билан бошлади. Юқоридаги табло орқали ушбу ўзгаришлар ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

  • 45'

    Танаффус. 

  • 43'

    Цубер олдида фақат зарба йўллаш иши қолганди. Аммо ҳимоячилардан бири сўнгги паллада ташланиб, тўпни узоқлаштириб юборди. 

  • 40'

    Дендонкер узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

  • 38'

    Швейцария футболчиси офсайдда. 

  • 35'

    Мвого Лукебакионинг узатмасини дарвозага йўллай билмади. 

  • 32'

    Лукебакионинг прессинги фойда беришига бир баҳя қолди. Аммо тўп майдонни тарк этишга улгурди. 

  • 32'

    Мезбонлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 28'

    Мехмедининг зарбасини Миньоле ушлаб олди. 

  • 26'

    Комарт ўз жарима майдони яқинида қўполлик ишлатди. Стандарт вазият "қизил иблислар"да. 

  • 25'

    Лукебакио ҳужумда қоидани бузди. 

  • 21'

    Бельгияликлардан кимдир қўполлик ишлатди. Аммо ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди, холос. 

  • 18'

    Гавранович офсайдда қолиб кетди. 

  • 18'

    Цубернинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 17'

    Эмболо ҳужумда фол ишлатди. 

  • 15'

    Торган Азар бурчакдан узатган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 13'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мехмеди ўз жамоасининг дастлабки хавфли вазиятиданоқ гол урди ва ҳисобни очди.  Ҳимоячиларнинг қўпол хатоси сабаб меҳмонлар гол уриб кетди. 

  • 9'

    Торган Азарнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси. 

  • 6'

    Таваккал қилишни хоҳлашмади. Аке ўрнида Блинд ҳаракат қилади. 

  • 5'

    Бельгия тўпни ишонч билан назорат қилмоқда. 

  • 3'

    Гавранович тоза "подкат" ташлади. Аммо бош ҳакам Жером Бризар фол бўлмаганини таъкидлади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Бельгия терма жамоаси ўйинни бошлаб беради. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

  • 0'

    Швейцарлар таркиби эса қуйидагича кўриниш олган.

  • 0'

    Бельгия таркиби қуйидаги кўринишда:

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. ФИФА кунлари бизни яна терма жамоалар футболига қайтармоқда. Бельгия ва Швейцария ўртасидаги учрашувни матнли трансляция усулида Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!