Бельгия голлар шоусида Тунисни мағлуб этди (видео)
Ads

Бундан бироз аввал Москва шаҳрида жаҳон чемпионати доирасидан ўрин олган Бельгия ҳамда Тунис терма жамоалари ўртасидаги беллашув ўз якунига етди. 

Қизиқарли ва голларга бой бўлган беллашувда Бельгия терма жамоаси йирик 5:2 ҳисобида зафар қучди. Таъкидлаш жоиз, ушбу учрашувда ҳам дубль қайд этган Ромуле Лукаку тўпурарлар пойгасида португалиялик Криштиану Роналдуга етиб олди. Беллашув эса айни пайтгача ўтган ўйинлар орасида энг сермаҳсул учрашув бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: