Бельгия терма жамоаси қандай мураббий қидираётганини эълон қилди

CHERY AUTO

Бельгия қироллик футбол ассоcиаcияси (RBFA) терма жамоа бош мураббийлигига янги номзод излаш бошланганини эълон қилди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси ЖЧ-2022да  ҳатто плей-офф босқичига ҳам чиқа олмади ва Роберто Мартинес терма жамоа бош мураббийлиги лавозимини тарк этди.

“Бельгия қироллик футбол ассоcиаcияси терма жамоа учун ғалаба қозонишни биладиган мураббий қидирмоқда. У ниҳоятда амбицияли, юқори даражадаги зарур халқаро тажрибага, тактик билим ва кўникмаларга, тўғри шахсиятга эга бўлиши керак.

Резюмелар 2023 йил 10 январгача қабул қилинади”, — дейилади RBFA хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!