Бельгия терма жамоасига янги сардор тайинланди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне Бельгия терма жамоасининг янги сардори этиб тайинланди. Тибо Куртуа ҳамда Ромелу Лукаку вице-капитан бўлди.
31 ёшли хавбек Қатарда бўлиб ўтган мундиалдан сўнг фаолиятини якунлаган Эден Азарнинг ўрнини эгаллайди.
Кевин "қизил иблислар" сафида 97 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урган. Ярим ҳимоячи 2010 йилдан буён миллий терма жамоада ўйнаб келмоқда.
Фикрлар