
Бельгияда бу жамоага етадигани йўқ. Сабаби...
Бельгия Суперкубоги баҳсида "Брюгге" ва "Гент" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ўйин тақдирини 39-дақиқада Сков Ольсен томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа "Брюгге" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бош совринга эга чиқди.
Эътиборлиси, “кўк-қоралар” бу борада миллий рекордни янгилаб, 17-марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритишди. "Брюгге"нинг бу борадаги энг яқин таъқибчиси - "Андерлехт" 13 марта Суперкубогни қўлга киритган.
Фикрлар