Bellator'да йил турнири! Якшанбадаги зерикарли UFC оқшомидан сизни қутқаришга ажойиб сабабимиз тайёр

  • 1 октябрь, 2022, 10:29
  • 0
  • MMA

Bellator‘да йил турнири! Якшанбадаги зерикарли UFC оқшомидан сизни қутқаришга ажойиб сабабимиз тайёр.

Bellator промоушени жангларини ҳам яқин-яқиндан юқори савияга чиқара бошлаганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Ҳар ҳолда турнирларининг савияси UFC‘даги Fight Night турнирлариданда шиддатлироқ кеча бошлаганининг ҳам асл сабаби шу. 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кечаси тунда старт оладиган баҳслар ҳам бемалол ўз кардини кўз-кўз қила олади.

Хусусан, унда амалдаги ярим енгил вазн чемпиони Патрисио "Питбуль" Фрейре ўз камарини венгриялик Адам Бориксдан ҳимоя қилади, собиқ чемпион Эй Джей МакКи эса енгил вазндаги дебютини Спайк Карлайлга қарши ўтказади.

Тўлиқ жанглар эса қуйидагича...

Асосий кард:

Патрисио Фрейре - Адам Борикс;

Эй Джей МакКи - Спайк Карлайл;

Аарон Пико - Джереми Кеннеди;

Хуан Арчулета - Энрике Барзола.

Прелим кард:

Ислам Мамедов - Ник Браун;

Джей Джей Уилсон - Владимир Токов;

Гаджимурат Бестаев - Ҳалид Муртазалиев;

Сумико Инаба - Надин Мадниау;

Вебер Алмейда - Райан Лилли;

Лэнс Гибсон - Доминик Кларк;

Макс Рохскопф - Майк Хэмил;

Ричард Паленсиа - СиДжей Хэмилтон;

Бобби Серонио - Мигель Пимберт;

Кеони Диггс - Рикардо Сейшас.

Жанглар Тошкент вақти билан тунги 04:00 да бошланади. Асосий кард жанглари эса 07:00 да старт олади. Ушбу турнирни Setanta Sports платформаси орқали томоша қилишингиз мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!