Беллетти “Барселона” элчисига айланди
Ads

Испаниянинг “Барселона” жамоаси собиқ ҳимоячиси Жулиано Беллетти клубнинг расмий элчисига айланди. Бу ҳақда каталон клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Бразилиялик собиқ футболчи яқин йилларда “Барселона” номидан турли тадбирларда иштирок этади.

“Мен учун жаҳондаги энг яхши жамоанинг бир аъзоси бўлиш шарафдир. Мен “Барселона” клуби брендини жаҳон бўйлаб реклама қиламан ва бу шунчаки, оддий жамоа эмаслигини намоёш этаман”, – деб айтиб ўтди Беллетти клуб расмий сайтига.

Маълумот учун 41 ёшли ҳимоячи 2004-2007 йилларда “Барселона” сафида тўп сурган ва икки бор Ла лигада ғолиб чиқиб, икки бор Испания Суперкубогини қўлга киритган. Бундан ташқари 2006 йилги Европа Чемпионлар лигасида ҳам зафар қучган.