Беллингем майдонда мақсадсиз югуриб юрибди

CHERY AUTO

Унинг фикрича, жамоа бош мураббийи Хаби Алонсога англиялик футболчи майдонда максимал фойда келтириши учун унга мос позиция топиш лозим.

Tecno

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси Иполито Ринкон ҳозирги жамоа таркибидаги энг қимматбаҳо ўйинчилардан бири Жуд Беллингемнинг ўйинини танқид қилди.

- Жуд Беллингем майдонда мақсадсиз югуряпти. Хабига унинг ўз позициясига қайтариши керак, - деди Ринкон Marca газетасига берган интервьюсида.

23 ёшли англиялик футболчи “Реал”га 2023 йилнинг ёзида Дортмунднинг “Боруссия” клубидан 127 миллион евро эвазига ўтган. Айни пайтда унинг бозор қиймати 160 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!