Беллингем "Реал" сафида Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади

"Реал" футболчиси Жуд Беллингем кеча "Бетис"га қарши баҳсда ўз номига яна бир гол ёздириб қўйди. Ушбу баҳсда унинг жамоаси 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. 

Эътиборлиси, у мазкур голи орқали Ла Лигадаги илк 14 ўйинида 12 тўп киритишга эришган футболчи номига сазовор бўлди. Бундан олдин фақат португалиялик юлдуз Криштиану Роналду бундай натижа қайд эта олганди. 

Маълумот ўрнида, Жуд жорий мавсум "Реал" сафида умумий 18 та учрашувда 16 та гол ва 4 та ассист муаллифи бўлди. Шунингдек, у 3 марта ҳакамлар томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

жуд

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!