Беллингем УЕФА томонидан жаримага тортилди!

УЕФА Англия терма жамоаси футболчиси Жуд Беллингемни Словакияга қарши ўйинидан сўнг жаримага тортди.

"Bild" хабарига кўра, Жуд Словакияга қарши баҳсда қўли билан қилган ишораси учун 20 000 евро жаримага тортилди. Аммо Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси дисквалификация қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Евро-2024" нимчорак финалида Англия терма жамоаси экстра-таймларда 2:1 ҳисобида Словакияни мағлуб этди. Беллингем 95-дақиқада ҳисобни тенглаштирганди. 

Голдан сўнг, Беллингем қўли билан ишора қилиб, қўлини силкитди. У буни яқин дўстларга нисбатан ҳазил ишораси деб, атади.

Эпизодни кўриб чиқиб, УЕФА инглиз футболчисини дисквалификация қилмасликка қарор қилди ва 20 000 евро жаримага тортди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!