Белотти "Торино" тарихига кирди

"Торино" форварди Андреа Белотти ўз номини клуб тарихига ёздириб қўйди.

Гап шундаки, 26 ёшли ҳужумчи кетма-кет икки мавсум “Торино” сафида 15 тадан кам гол урмаган учинчи футболчига айланди. Бунгача ушбу натижани Франческо Грациани ва Паоло Пуличи 1975/76, 1976/77 йилги мавсумларда қайд этган эди.

Маълумот учун, Белотти “Торино” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 186 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 91 та гол ҳамда 18 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!