Белотти учун 2 та топ клуб кураш бошлади

"Торино" ҳужумчиси Андреа Белотти фаолиятини гранд клублардан бирида давом эттириши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли италиялик тўпурарни "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" шу ёз ўз сафига қўшиб олмоқчи. Унинг трансфери эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Белотти жорий мавсум “Торино” сафида 39 та ўйинда майдонга тушди ва 22 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!