Бьелса: "Лидс" камбэк амалга ошириши мумкин эди ва бутун баҳс давомида курашди
"Лидс" бош мураббийи Марсело Бьелса АПЛ 14-турида "Манчестер Юнайтед"дан (2:6) учралган мағлубият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Учрашув давомида камбэкни амалга оширишимиз мумкин эди. Бизда доим ўйинни ўз қўлимизга олиш имкони бўлган.
Бизга самарадорлик етишмади, улар ўз имкониятларидан унумли фойдаланишди, аммо биз буни бажаролмадик. Иккинчи бўлимда 80-дақиқагача тенг кураш кечди. Баҳснинг сўнгги дақиқаларда улар кўпроқ вазият яратишди.
Танаффусдан кейин майдонга тушган футболчиларимиз ярим ҳимояни кучайтиришлари керак эди. Биз вазиятларни бой бераётгандик ва мен жамоамизга куч қўшишни хоҳладим.
Жамоа бутун ўйин давомида курашди ва бу бизнинг мажбуриятимиз," - деди Бьелса.
Фикрлар