Бен Арфа
Ads

Айни дамда эркин агент мақомида бўлган ярим ҳимоячи Хатем Бен Арфа фаолиятини давом эттириш учун бир қатор таклифларни кўриб чиқмоқда.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга 31 ёшли франциялик футболчи учун “Ницца” асосий даъвогар бўлиб турибди. Айнан ушбу жамоа раҳбарияти Бен Арфани жамоада қолган ҳужумчи Марио Балотеллига яхши шерик бўлишига ишонмоқда.

Бен Арфа шунингдек Германия ва Португалия клубларидан ҳам таклифларга эга. Бироқ, у Франция чемпионатини тарк этишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Бен Арфа учун “Ницца” бегона эмас. Боиси, у 2015/16 йилги мавсумда ушбу жамоа сафида тўп сурган ва шундан сўнг ПСЖга кўчиб ўтган эди.