Бендтнер
Ads

"Русенбург" ҳужумчиси Никлас Бендтнер фаолиятини "копенгаген" клубида давом эттирадиган бўлди.

Дания клуби 31 ёшли футболчи билан мавсум охиригача шартнома тузди.

4 сентябрдан бошлаб, футболчи янги клубининг машғулотларига қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу форвард фаолияти давомида "Арсенал" ва "Ювентус" каби жамоаларда тўп сурган.