“Бенфика” еттинчи супер трансферни амалга оширади
Португалиянинг номдор клуби яна Европани забт этишга бел боғлади. Одатда, гранд клубларга ўйинчи сотиб, даромад қиладиган “Бенфика” янги масвум олдидан таркибини кучайтиришга эътибор қаратмоқда.
Айни пайтда португалияликлар “Реал” билан ҳимоячи Начо Фернандес трансфери бўйича музокара олиб бормоқда. “Бенфика” бу ўйинчига манфаатли шартнома ва мунтазам ўйин амалиётини ваъда қилмоқда.
Ҳозиргача “Бенфика” олтита траснферни расмийлаштирди. Хусусан, “Тоттенхэм” вакили Ян Вертонген эркин агент сифатида жамоага қўшилди. Шунингдек, “Гремио”дан Эвертон Соарес (20 миллион евро), “Фрайбург”дан Лука Вальдшмидт (15 миллион евро), “Коринтианс”дан Педриньо (20 миллион евро) каби футболчилар “Бенфика”га қўшилди.
Фикрлар