"Бенфика" футболчилари ҳаёти хавф остида
“Бенфика” футболчилари чемпионатнинг “Тондела” қарши ўтказилган сафар учрашувидан қайтаётганда клуб автобусига номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилди.
Маълумотларга қараганда, тошбўрон оқибатида жамоа футболчиларидан Андрей Живкович ва Юлиан Вайгль касалхонага ётқизилди ва улар шу ерда қоладиган бўлди.
- Жамиятда бундай ҳолатлар учраётгани ачинарли. Улар мухлис эмас, жиноятчилар, - дейилади Португалия футбол лигаси баёнотида.
Чемпионат пешқадамига айланган “Бенфика” клуби вакиллари ҳужум қилган жиноятчиларнинг кимлиги аниқланмаганини маълум қилди.
Айни пайтда жиноятчилар футболчиларнинг ҳаётига хавф солмоқда. Улар "Бенфика" футболчиларидан айримларининг уйига таҳдидли ёзувлар ёзишмоқда.
Фикрлар