"Бенфика" "Ливерпуль" дарвозабонига қизиқиб қолди
"Ливерпуль" клуби дарвозабони Симон Миньоле жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.
A Bola нашрининг хабар беришича 30 ёшли бельгиялик посбонга "Бенфика" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Гап шундаки, лиссабонликлар "Ювентус" дарвозабони Маттиа Перин билан келишувга эриша олишмагач, айнан Миньоле номзодига тўхталишган.
Маълумот учун, Миньоле ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида бор йўғи 2та ўйинда иштирок этди холос. Унинг тахминий трансфер нархи 8 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар