"Бенфика"нинг 19 ёшли вингери Европа лигасида ҳафта футболчиси деб топилди

"Бенфикя" клуби вингери Жоау Фелиш Европа лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра «Арсенал» хавбеки Аарон Рэмзи, «Челси» вингери Виллиан ҳамда «Валенсия» ярим ҳимоячиси Гонсалу Гедешлар билан бўлган рақобатда 19 ёшли португалиялик футболчи энг кўп овоз тўплади.

Эслатиб ўтамиз, Фелиш кеча "Айнтрахт"га (4:2) қарши ўйинда 3та гол уришга эришган ва мусобақа тарихида хет-трик қайд этган энг ёш футболчига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!