Ads
 
 
"Бенфика" ҳимоячиси Виктор Линделёф тез орада "Манчестер Юнайтед" жамоасига қўшилиши керак эди.
 
Маълумотларга қараганда, "Манчестер Юнайтед ва "Бенфика" футболчи трансфери бўйича музокара ўтказиб, 45 миллион еврога келишган. Бироқ, Линделёфни тарбиялаган "Вестерос" жамоаси ва "Бенфика" ўртасида келишмовчилик чиқди ва швед ҳимоячисининг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши номаълум вақтга тўхтатилди.
 
Гап шундаки, футболчининг шартномасида агар Линделёф Европа чемпионлар лигасида 10 та ўйин ўтказса, "Бенфика" раҳбарияти "Вестерос"га қўшимча 250 минг тўлаши белгиланган. "Вестерос" ана шу пулни талаб қиляпти. Португалия клуби эса бу талабни қондиришни истамаяпти. "Вестерлос" бу можаро юзасидан ФИФАга шикоят қилди.
 

Минбар

Барча блоглар