Бентеке Туркия чемпионатига йўл олиши мумкин

Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби ҳужумчиси Кристиан Бентеке жорий ёзги трансферлар даврида "Фенербахче"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра турк клуби 28 ёшли бельгиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Ўз навбатида Бентеке ҳам лондонликлар сафида асосан захирага қолиб кетаётгани сабаб жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Маълумот учун, Бентеке “Кристал Пэлас” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 90та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию