Бензема 5 йилга қамалиши мумкин. Суд қачон бўлиши ҳам маълум

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Франция терма жамоасидаги собиқ жамоадоши Матьё Вальбуэнани шантаж қилиш иши бўйича суд олдида жавоб беради.

Бенземанинг суд мажлиси жорий йилнинг 20-22 октябрь кунларига белгиланган. Қонунга кўра, Карим беш йилга қамалиши мумкин.

Унинг ўзи бу ҳолатни катта тушунмовчилик деб айтмоқда.

“Мен Матьёни огоҳлантирмоқчи эдим ва унга ёрдам бермоқчи бўлганман, чунки улар менга ҳам шундай қилишган. Биз у билан терма жамоада ўйнадик ва мен уни дўстим деб ҳисоблайман", - деди Бензема.

Шантаж 2015 йилда бўлган ва ўшандан бери Бензема Франция терма жамоасига чақирилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!