Бензема “Ал-Иттиҳод”дан нега кетиб қолди? Сабаби маълум бўлди
Яқинда Карим Бензема “Ал-Иттиҳод”нинг иккита машғулотида қатнашмасдан клубни номаълум сабабларга кўра тарк этгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Кўпчилик буни франциялик тўпурарнинг клуб раҳбарияти, хусусан, жамоани бир неча ҳафта олдин қабул қилиб олган аргентиналик мутахассис Марсело Каллярдо билан келиша алмай қолгани билан изоҳлади.
Бенземанинг аввалги бош мураббий Нуну Эспириту Санто билан ҳам муносабати яхши бўлмаган.
15 та учрашувда тўққизта гол ва бешта ассист муаллифи бўлган Каримнинг танқид қилинишига асосий сабаб сифатида “Ал-Иттиҳод”нинг чемпионатда 7-ўринни эгаллаб тургани кўрсатилмоқда.
Шунга қарамай, Бенземанинг Жидда шаҳридан кетиб қолиши кутилмаган ҳолат бўлмаган экан. Араб матбуотининг ёзишича, “Ал-Иттиҳод” раҳбарияти Карим рухсат олиб кетгани ҳақида маълумот берди.
- Бензема раҳбариятдан шахсий шароити туфайли уч кунлик қўшимча таътил сўради. Кейин Мадридга йўл олди. Карим жуда профессионал ўйинчи ва жамоага содиқ, - деди “Ал-Иттиҳод” менежерларидан бири.
Фикрлар