Бензема бор жойга бормайман!

“Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Рауль де Томас Мадридга қайтиш таклифини рад этди.

Айни пайтда “Эспаньол” шарафини ҳимоя қилаётган форвард “Реал”нинг асосий тўпурари Карим Бензема соясида қолиб кетмаслик учун мадридликларнинг чорловини қабул қилмаган ва “Қироллик клуби”га қайтишдан бош тортган.

Рауль де Томас йил охирида Қатарда   бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи. Бироқ, “Реал”га бориб, захирада ўтириб қоладиган бўлса, терма жамоадан жой тегмаслигини яхши билади.

Аслида “Реал” асосий трансфер сифатида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни белгилаган эди. Клуб мутасаддилари ҳужум чизиғига бирорта муносиб ўйинчини трансфер қила олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!