Бензема Франция терма жамоасига қайтганидан сўнг нималар деди?
"Реал" Мадрид ҳужумчиси Карим Бензема узоқ муддатли танаффусдан сўнг, яна Франция терма жамоасига қайтгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Франция терма жамоасига қайтганимдан ва менга билдирилган ишончдан жуда фахрланаман.
Мен оиламга, дўстларимга, клубимга, шунингдек, мени ҳар доим қўллаб-қувватлаб, ҳар куни куч-қувват бағишлаган барчага миннатдорлик билдираман”, - деди Бензема.
Карим Бензема сўнгги марта Франция терма жамоасида 2015 йилнинг кузида ўйнаган. Шундан буён, Матьё Вальбуэнани шантаж қилиш ҳақидаги жанжалли воқеа туфайли "Реал" ҳужумчиси терма жамоага чақирилмай келаётган эди.
Фикрлар