Бензема футбол ўйнамайдиган бўлди

“Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби Карим Бензема фаолиятида қисқа танаффус қилади. Манбаларнинг таъкидлашича, франциялик ҳужумчи “Реал”нинг бир неча ўйинида иштирок этмайди.

Маълумотларга қараганда, Карим Бензема машғулотларда иштирок этмаяпти ва жамоасининг Ла Лига ҳамда Чемпионлар лигасидаги учрашувларига жалб қилинмайди. Каримда ҳеч қандай жароҳат йўқ.

Лекин 34 ёшли футболчи ўзини ёмон ҳис қилмоқда. Жаҳон чемпионати олдидан кучини тежаш ва организмини тиклаб олиш учун ўйнамай туришни маъқул кўрди.

Бензема бу мавсумда ўн битта учрашувда майдонга тушиб, олтита гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!