Бензема ЖЧ-2018 иштирок этиши мумкин

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2018 турнирида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини тузишни бошлади. У мазкур рўйхатга кириши мумкин бўлган “Реал” ҳужумчи Карим Бенземанинг имкониятин баҳолаб, якуний таркибдан ўрин олиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.

–  Бензема Россияга борадими? Ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Таркиби ҳали шакллантирилмаган ва унга кимлар киришини билмайман ҳам, аммо бир қатор футболчилар жаҳон чемпионатини телевизор қаршисида томоша қилишига тўғри келади, – дея Дешамнинг сўзларини келитаради L’Equipe нашри.

Эслатиб ўтамиз, Бензема Франция терма жамоасига Матьё Вальбуэна билан бўлган можаро сабабли 2015 йилдан бери чақирилгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар