Бензема Жиддадан кетиб қолди. Раҳбарият билан келишмовчилик чиққани айтилмоқда
Саудия Арабистони чемпионатида “Ал-Иттиҳод” шарафини ҳимоя қилаётган Карим Бензема Жидда шаҳридан кетиб қолган ва жамоанинг охирги икки машғулотига келмаган.
AS нашрининг маълум қилишича, франциялик форварднинг машғулотларга келмасликдан ташқари, шаҳарни тарк этгани хавотирли ҳолат. Айни пайтда 36 ёшли футболчининг нега бундай йўл тутганига аниқ ва расмий жавоб йўқ.
Бироқ манба машҳур ўйинчи клуб раҳбарияти билан келиша олмай қолганини таъкидламоқда.
Бундан ташқари, кейинги пайтда “Ал-Иттиҳод” мухлислари ўйин даражаси тушиб кетгани учун Карим Бенземани жиддий танқид қилиб келаётоан эди. Хусусан, тажрибали футболчи Криштиану Роналду етакчилик қилаётган “Ан-Наср” билан бўлган принципиал тўқнашувда анча бўш ўйнади. Унда пойтахтликлар 5:2 ҳисобида зафар қучди.
Айнан мана шу ўйиндан кейин Каримга эътирозлар кучайиб кетди.
Фикрлар