Бензема жорий мавсум бош билан гол уриш бўйича топ-5 чемпионатларда етакчилик қилмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Карим Бензема жорий мавсум нақд 11та голни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли франциялик футболчи бош билан гол уриш бўйича Европа кучли бешлик чемпионатларида яққол етакчилик қилмоқда.

Бу борада кучли учликдан  Леонардо Паволетти ("Кальяри" 9) ва Криштиану Роналдулар ("Ювентус" 9) жой олишган. Роберт Левандовски ("Бавария") ва Кристиан Стуанилар ("Жирона") ҳисобида бош билан урилган голлар 7 тани ташкил этади.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум “Реал” сафида жами 50та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 30та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!