Бензема Ла Лигада абадий рекорд ўрнатди

"Реал" форварди Карим Бензема кеча "Алавес"га қарши ўйинда янгилаб бўлмайдиган, аммо такрорлаш мумкин бўлган рекордни ўрнатди.

Гап шундаки, 32 ёшли француз календарь йилининг барча ойларида ҳам гол уриб, ҳам ассистентлик қилган Ла Лигадаги илк футболчи бўлди.

Эътиборлиси, Бенземанинг ушбу рекордини фақатгина “Барселона” форварди Лионель Месси такрорлаши мумкин. Аргентиналик футболчи ҳозирча 11 та ойда бундай ишни амалга оширган, агар у жорий июль ойида ҳам гол ва голли узатмага муаллифлик қилса, Бенземанинг тарихий рекордини такрорлаган бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
BLESSED BBB
11/07/2020 17:27
Suares urgan birinchi barcha oyda