Бензема Моуриньо уни ҳақорат қилганини айтди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо 2010-2013 йиллар давомида “Реал”ни бошқарган вақтида Карим Бензема билан можаролашган ва бунинг оқибатида франциялик футболчи португалиялик мутахассисни ҳурмат қилмай қўйган экан.

Ўшанда Моуриньо Бенземани ҳамманинг олдида қаттиқ танқид қилган. Бунга ҳужумчи етарли даражада кўп гол ура олмагани сабаб бўлган.

Моуриньо Каримга қараб, “Агар мен ит билан овга чиқолмасам, ўзим билан мушукчани олиб чиқаман”, деган экан.

- Аввал муносабатимиз доим яхши бўлган. Лекин унинг гапидан кейин ҳаммаси ўзгарди. Менда бу гап уни жуда хурсанд қилгандек, тасаввур уйғонди. Бошида Моуриньони ҳурмат қилган бўлсамда, бу туйғу аста-секин йўқолиб борди. Кейин гаплашиб олдик.

Мен футболчиман, сиз мураббий. Мен сизни ҳурмат қиламан, сиз ҳам мени ҳурмат қилишингиз шарт, дедим. Ва шундан кейин ортиқ унақа гаплар бўлмади. Мен камтар йигитман. Лекин устимдан кулишса, айтадиганимни уларнинг юзига айтаман. Ҳар доим ўз қарашини очиқ айтган яхши, - деди Карим Бензема.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!