Бензема нега

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ҳозирча клуб билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли франциялик футболчи 2022 йилга қадар, яъни амалдаги шартномаси тугагандан сўнг, ҳам “Қироллик клуби”да ўйнай олишига ишонч ҳосил қилмоқчи.

Бундан аввалроқ, айрим нашрлар келаси мавсум Бензема учун “Реал”даги сўнггиси бўлиши ва шундан сўн,г у “Лион”га қайтиши ҳақида ҳам хабар тарқатган эди.

Карим Бензема жорий мавсум “Реал” сафида жами 27 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)