Бензема ниятига етди
“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема 2019-2020 йилги мавсумда Испания чемпионатининг энг зўр футболчиси бўлди.
Франциялик ҳужумчи ўтган мавсумда “Қиролик клуби”нинг примерада ғолиб чиқишига катта ёрдам берди. Мадридликлар узоқ вақт “Барселона”нини таъқиб қилганига қарамай, охир-оқибат чемпионлик пойгасини 87 очко билан биринчи ўринда якунлади.
Карим Бензема Ла Лигада 37 та учрашувда майдонга тушди, рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига саккизта голли пас узатди.
“Реал”да 2009 йилдан бери тўп тепаётган тажрибали ҳужумчи бу совринни илк бор қўлга киритди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар