Бензема "Олтин тўп"ни ололмаган Винисиусга мурожаат қилди

Франция терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Саудиянинг “Ал-Иттиҳод” жамоаси аъзоси ҳисобланган Карим Бензема “Олтин тўп” учун курашда мағлуб бўлган бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади.

"Сен жуда кучлисан", - дея Винисиус билан бирга тушган суратига изоҳ қолдирган франциялик футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, “Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси якуний натижаларга кўра иккинчи ўринни эгаллади. “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес эса энг кўп овоз олган ҳолда “Олтин тўп”ни қўлга киритди. Бу борада кучли учликка ярим ҳимоячи Жуд Беллингем якун ясади. Тўртинчи ўринни яна бир испаниялик футболчи Дани Карвахаль, бешинчиси ўринни эса норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд эгаллади.

Маълумот учун, Карим Бензема 2022 йилда "Олтин тўп" совринини қўлга киритган. 2023 йилда эса мукофот яна Лионель Мессига топширилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!