Бензема ўрнига Холанд ўйнайди!

“Реал” раҳбарияти жамоанинг асосий тўпурари Карим Бенземага муносиб ўринбосар сифатижда “Манчестер Сити”да порлаётган Эрлинг Холандни танлади.

Бенземанинг амалдаги келишуви мавсум охирида тугайди. Лекин раҳбарияти франциялик ҳужумчи билан ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтиради.

“Қироллик клуби” Холандни 2024 йил ёзида харид қилишни режалаштирмоқда. 22 ёшли норвегиялик тўпурарнинг шартномасида 2024 йил ёзида уни муайян суммага сотиб олиш ҳақидаги банд кучга кириши айтилмоқда.

Бензема “Реал” сафида 2009 йилдан бери тўп тепиб келяпти. 34 ёшли футболчи жисмоний ҳолати пасайиб бораётганини билади ва анча олдин ўзининг ўрнига ёш ва кучли ҳужумчи топиш кераклигини бир неча бор таъкидлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!