Бензема ўрнини Моуриньога ёқмаган ҳужумчи эгаллайди

“Реал” раҳбарияти яқин келажакда Карим Бензема ўрнини эгаллайдиган ҳужумчи қидирмоқда. Мадридликлар ёзда Килиан Мбаппени олишга қарор қилган. Франциялик тўпурар келганидан кейин олдинги чизиқда Карим Бензема билан бирга ўйнайди.

Бироқ, Каримнинг ёши ўтиб қолмоқда ва у мадридликлар сафида узоқ ўйнамайди. Шу боис, “Қироллик клуби”га янги ҳужумчи керак.

Маълумотларга қараганда, мураббийлар штаби клуб тарбияланувчиси Борха Майоралга имкон бермоқчи. Бу ҳужумчи “Рома”га ижарага берилганди, бироқ Жозе Моуриньо испан форвардига имкон бермади ва Майораль қишда ижара асосида “Хетафе”га ўтиб кетди.

Майораль мавсум тугаши билан Мадридга қайтиб боради. Карло Анчелотти ёзги ўқув-маш0улот йиғинларида уни синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!