Бензема ўз ўрнини Мбаппега бўшатиб беришга рози бўлди

“Реал” раҳбарияти ёши ўтиб қолаётган Карим Бенземанинг ўрнига 21 яшар Килин Мбаппени олишни режалаштирмоқда.

Каримнинг ўзи ёш ҳамюртига ўрнини бўшатиб беришини билдирди. 32 ёшли Бензема ёзда Мбаппе келадиган бўлса, “Қироллик клуби”ни тарк этади. У фаолиятини Англия чемпионатида давом эттиришни истаяпти.

Ўз навбатида, тажрибали тўпурарга ҳозирнинг ўзида “Челси” ва “Ливерпуль” каби гранд жамоалардан жиддий қизиқиш бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар