Бензема қўрққани учун “Реал”дан кетмоқчи
“Қироллик клуби”нинг асосий тўпурари Карим Бензема ўзининг жамоадаги келажагидан хавотирда ва шунинг учун ҳам янги шартномани қабул қилиш борасида шошилмасликка қарор қилди.
33 ёшли франциялик ҳужумчи унга ўйин амалиёти кафолатлансагина клуб билан янги битим тузишини айтмоқда. Унинг бундай йўл тутишига “Реал” ёзда супертўпурар олишга қарор қилгани ҳам таъсир этган.
Маълумки, мадридликлар раҳбарияти жорий мавсум якунланиши билан Килиан Мбаппе ёки Эрлинг Холанддан бирини жамоага олиб келиш бўйича иш бошлайди.
Ҳозирча, Бензема 2022 йилнинг ёзида якунланадиган шартномасини тугатиб, кейин ўзини тарбиялаган “Лион” сафига эркин агент сифатида бориб қўшилиши айтилмоқда.
Фикрлар