Бензема "Реал" бош мураббийи бўлмоқчи
Франциялик ҳужумчи Карим Бензема футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, "Реал"га бош мураббий сифатида қайтиш истаги бор эканлигини таъкидлади.
Бу ҳақида форвард ўзининг Youtube каналидаги эфир чоғида айтиб ўтди.
"Бир кун келиб, "Реал" бошқарувини қўлга олиш? Нимага йўқ, дейишим керак?
Бу барча футболчиларнинг орзуси, аммо ҳозир майдонда тўп суришим керак. Мураббийлик мавзусини кейинроқ муҳокама қиламиз", - дея айтиб ўтди франциялик футболчи.
Фикрлар