Бензема "Реал" машғулотларида қатнашмади, у эртанги ўйинда иштирок этмаслиги мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема жамоа машғулотларида иштирок этмади.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли франциялик футболчи катта эхтимол билан эртага "Райо Вальекано"га қарши бўлиб ўтадиган баҳсни ўтказиб юборади.

Шунингдек машғулотларда Серхио Рамос ва Альваро Одриосолалар ҳам қатнашишмади. Уларнинг иккаласида ҳам жароҳат мавжуд.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 51та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 30та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Райо Вальекано” – “Реал” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!